Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Буюк Британияда динга бўлган қизиқиш камаймоқда
24.12.2016 19:10,  
9

Тадқиқотлар 2016 йилда Буюк Британия аҳолиси орасида диний эътиқод даражаси пасайганини қайд этди, дея хабар бермоқда Russian Today​ телеканали.

Times журнали ўтказган YouGov номли сўровнома йил бошидан буён британияликларнинг 4 фоизи диний эътиқодидан воз кечганини аниқлаган. Атеизм кўрсаткичи эса 33 фоиздан 38 фоизга кўтарилган.

Британия аҳолиси орасида ўзини агностик деб ҳисобловчилар кўрсаткичи 20 фоизлик кўрсаткичда сақланиб қолган. Агностиклар муайян динга эътиқод қилишмайди, аммо атеистлардан фарқли равишда табиатда қандайдир илоҳий куч мавжудлигига ишонишади.

Британияда динсизлик сўнгги йилларда кучайиб бормоқда. 2015 йилда ўтказилган тадқиқотда атеизмнинг сўнгги 4 йил давомида 15 фоиздан 25 фоизга кўтарилганини аниқлаган эди.

90 йиллар бошида Буюк Британия аҳолисининг ярми муайян диний эътиқодга мансуб бўлган бўлса, 2008 йилда бу кўрсаткич 35 фоизни ташкил қилган. Сўровнома 18 24 ёшдаги британияликларнинг 46 фоизи динни инкор қилишини кўрсатган бўлса, 65 ёшдан юқори аҳоли орасида бу кўрсаткич 25 фоизни ташкил этишини аниқлаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан