Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Huawei P9 Max: 6,9 дюймли улкан смартфон
17.04.2016 17:23,  
1

 Агарда GFXBench бенчмарки маълумотларига ишонадиган бўлсак, смартфонлар сафи яна бир Huawei P9 Max флагмани билан тўлдирилади. Номидан англаш мумкинки, у улкан Huawei P8 Max планшетофонининг кейинги вориси бўлиб, 6,9 дюймли экран билан таъминланади. Аввалги моделда экран диагонали 6,8 дюймни ташкил этар эди.

Мавжуд маълумотларга кўра, экран сиғими 1920х1080 нуқтадан иборат бўлади. Унинг ичига компаниянинг ўзи томонидан ишлаб чиқарилган HiSilicon Kirin 950 (4х2.2 ГГц Cortex-A72 + 4х1.8 ГГц Cortex A53) процессори ўрнатилади. Унда шунингдек, Mali-T880 график тезлаткичи, 3 Гб тезкор ва 32 Гб доимий хотира мавжуд. Смартфон EMUI дастурий қопламаси ўрнатилган ОС Android 6.0 Marshmal операцион тизими асосида ишлайди. Смартфон нархи ва тақдимот санаси ҳозирча маълум қилингани йўқ.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан