Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мўғулистонда тунда электр энергияси бепул бўлади
28.12.2016 06:46,  
9

2017 йилдан бошлаб Мўғулистон ҳукумати аҳоли яшовчи туманларнинг электр таъминотини яхшилаб ҳамда электр энергияси учун тунги тарифни нолга тушириб пойтахт ҳавоси таркибини яхшиламоқчи. Бу тариф келаётган йилнинг 1 январидан бошлаб амал қилади, деб ёзмоқда asiarussia.ru сайти.

Миллий қўмитанинг ҳаво ифлосланишини камайтиришга бағишланган мажлисида Мўғулистон бош вазири Жаргалтулгин Эрдэнэбат ҳукумат ҳавони тозалаш бўйича самарали чора-тадбирлар қабул қилиши ҳақида гапирди.

Миллий қўмита 2017 йилда мамлакат ҳавосининг ифлосланишини камайтириш учун бюджетдан 5 млрд тугрик (2 млн доллар) олади.

Улан-Баторда ҳаво ифлосланиш даражаси ўта юқори қийматга етганини эслатиб ўтамиз. Саломатлик учун энг зарари катта бўлган ҳаводаги қаттиқ заррачалар белгиланган хавфсиз миқдордан 17 баробар ортиб кетган. Ҳавога ташланадиган чиқиндининг 80 фоизи хонадонлардаги печкалардан чиқарилади. Шунга мувофиқ қиш фаслида ҳаво ифлосланиши даражаси ортади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан