Франциянинг Charlie Hebdo журнали карикатураларининг матбуот эркинлигига алоқадор жойи йўқ, деб баёнот қилди Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров.
РИА Новости нашри хабарига кўра, жанжалли карикатуралари билан машҳур француз ҳажвий журнали ўз расмий сайтида Россиянинг Ту-154 самолёти ҳалокатига бағишланган карикатурани жойлаган.
Карикатурада қулаётган самолёт, унинг фонида эса "а-а-а-а" дея давомли товуш чиқараётган ансамбл артисти тасвирланган.
Расм тагига "Қизил армия репертуари кенгаймоқда" деб ёзиб қўйилган.
Мен илгари ҳам айтганман, ҳозир ҳам такрорлаб ўтаман: журнал таҳририяти сиёсати мутлақо аҳлоқ нормаларидан йироқ, фосиқ ва инсонийликка ёт. Унинг матбуот эркинлигига бевосита ҳам билвосита ҳам алоқадорлиги йўқ", — деб ёзган Қодиров ўзининг Instagramдаги саҳифасида.