Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Чехия полицияси ёлғон ахборотга қарши кураш бошлади
1.01.2017 17:39,  
5

Чехияда чет эл мамлакатлари, хусусан, Россия томонидан тарқатилаётган ёлғон хабарлар ва маълумотларга қарши курашадиган махсус бўлинма иш бошлади. 

Йигирма ходимдан иборат махсус бўлинма айниқса ижтимоий тармоқларни фаол кузатиб боради. Мамлакат хавфсизлигига таҳдид соладиган ёки омма фикрига салбий таъсир кўрсатувчи маълумотлар аниқланса, бу ҳақда тегишли идораларга хабар қилинади. 

Ўтган йилнинг сентябрида Хавфсизлик ва ахборот хизмати Россияни Чехия ҳудудида ахборот уруши олиб боришда айблаган эди.

Чех разведкаси маълумотига қараганда, Россия тарғибот ишлари билан шуғулланадиган агентлар ва гуруҳлар тармоғини ташкил этган. 

2011 йилги маълумотга кўра, Чехияда 30 минг атрофида русийзабон бор. Рус тилида ўнлаб янгиликлар сайтлари ишлаб турибди.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан