Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда олиб қочилган автомобиль компьютердан туриб тўхтатилади
2.01.2017 20:10,  
10

Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ушбу йилнинг бошидаёқ олиб қочилган машиналарни масофадан туриб тўхтатиш имконига эга юқори технологиялардан фойдаланишлари мумкин бўлади. Бу ҳақда Кун нашри ёзмоқда.

Бу тизим Тошкент шаҳри кўчаларида ўрнатилган видеокузатув тизимига қўшимча тарзда амалга татбиқ этилади.

“Биз фуқаролар автомобилларини сақлашга олиш ва автомобилларга масофадан туриб тўсиб тизимини ўрнатишни режалаштирмоқдамиз”, — дея айтиб ўтганди Ўзбекистон ИИВ қошидаги “Қўриқлаш” бирлашмаси раҳбари полковник Тоҳириддин Нажимов.

Олиб қочишга қарши масофавий тизим синовлардан ўтказилди. Нажимовнинг 19 декабрь куни берган интервьюсида айтилишича, у ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига олиб қочилган автомобилни компьютердан туриб тўхтатиш имконини беради.

Унинг сўзларига кўра, тизим 2017 йилнинг бошидан амалга татбиқ этилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан