Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида илк бор Қозоғистон иштирок этди
4.01.2017 17:54,  
2

Қозоғистон 3 январь, сешанба куни БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси ҳуқуқи асосида кенгашнинг 2017 йилдаги биринчи йиғилишида иштирок этди. Бу ҳақда Kazakhstan Today хабар бермоқда

Сешанба кунги йиғилишда Хавфсизлик Кенгашининг 2017 йил январь ойи учун ишчи дастури тасдиқланди. Қозоғистон делегациясига муваққат ишлар вакили Барлибой Содиқов бошчилик қилган. 

"БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзолари олдида чиқиш қилган Барлибой Содиқов Қозоғистоннинг мазкур орган фаолиятидаги устувор вазифаларини эълон қилди: превентив дипломатия, ишонч чора-тадбирларининг мустаҳкамланиши, можароларни ҳал қилиш ва халқаро терроризмга қарши чиқиш", - дейилади хабарда. 

Қозоғистон раислиги остида Хавфсизлик кенгашининг Сомали ва Эритрея бўйича, шунингдек, террорчилик гуруҳларига қарши кураш қўмиталарининг йиғилишлари ўтказилиши кўзда тутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан