Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Янги Chrysler селфига туширади
5.01.2017 00:35,  
672

Chrysler компанияси Portal номли янги концепт тайёрлаётгани ҳақида хабар тарқатди, деб ёзади Carzone сайти. Бу машинада қўлланган технология серияли автомобилларда 10-15 йилдан сўнг пайдо бўлади.

Chrysler Portal ҳар бир ҳайдовчи ва йўловчи учун мослашиш хусусиятига эга. Ундаги электрон қурилмаларни Panasonic компанияси қиёмига етказган. Мослашиш нима дегани? Ҳушёр Portal шахс юзини таниш тизими ёрдамида салонда ким ўтирганини билади ҳамда унинг таъбига мос мусиқа ва ҳароратни ўзи тўғрилайди.

Бундан ташқари, машина ўзи суратга тушириб, камига ижтимоий тармоққа ҳам ўзи жойлаб қўяди. Chrysler Portal ҳайдовчисининг қаёққа қараётганлигини сезиб, экран ёруғлигини автоматик равишда камайтиради ёки оширади.

Шубҳасиз, келажак автомобили электрга ишлайди. Йўл захираси 400 км. 20 дақиқада олган заряди 240 км йўл юришга етади. Америкаликларнинг аксарияти учун бу кўрсаткич етарли.

Автопилот-чи? У ҳам бўлади. Далил сифатида Chrysler ўтган йилдан бошлаб Google билан автоном тизим бўйича ҳамкорлик қилаётганлигини келтириш мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан