Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда автотранспорт ижарасининг минимал ставкалари белгиланди
5.01.2017 00:40,  
18

Ўзбекистон ҳукумати 2017 йил учун автотранспорт воситалари ижарасининг янги минимал ставкасини белгилади.

Унга кўра, минимал ставкалар Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» қарорига мувофиқ  белгиланди.

Минимал ставкалар автотранспорт воситаларини ижарага олишда солиқ базасининг камайишига йўл қўймаслик мақсадида белгиланди.

Мазкур мулкни ижарага беришда жисмоний шахслар даромадига нисбатан белгиланадиган солиқ шартнома бўйича ижара тўлови суммасидан олинади, бироқ у белгиланган минимал ставкалардан кам бўлмаслиги керак.

Ставкалар автотранспорт турига қараб алоҳида белгиланган. Енгил автомобиллар учун ойлик минимал ижара ставкаси 330 минг сўмни ташкил қилади (2016 йилда — 220 минг сўм), бошқа транспорт турлари (микроавтобуслар, автобуслар, юк машиналари) учун — 645 минг сўм (430 минг сўм).

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан