Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мева ва сабзавот экспорти ҳажми учдан бир қисмдан кўпроққа ошди
6.01.2017 15:21,  
19

Ўзбекистон корхоналари 2016 йилда 818,5 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилди. Бу аввалги йилга қараганда 38,3 фоиз кўп демакдир.

«Ўзагроэкспорт» компаниясининг хабар қилишича, сабзавотлар экспорти 242,1 минг тонна (умумий экспортдаги улуши — 29,6%), мевалар — 229,6 минг тонна (28%), узум — 96,2 минг тонна (11,7%), полиз маҳсулотлари — 6800 тонна (0,8%), қуритилган маҳсулотлар — 124,5 минг тонна (15,2%) ва дуккакли маҳсулотлар — 120,2 минг тоннани (14,7%) ташкил этди.

Нарх бўйича экспортнинг асосий ҳажми қуйидаги тақсимланди: янги гилос (14,4%), майиз (12,8%), янги ўрик (7,63%), янги узум (7,57%), мош (6,91%), янги помидорлар (6,86%), ловия (6,51%), янги кўкактлар (5,65%), янги шафтоли (нектарин) (4,11%) ва янги хурмо (3,96%).

Мева-сабзавот маҳсулотлари дунёнинг 43 мамлакатига экспорт қилинган бўлиб, ўтган йилда экспорт географияси 9 мамлакат ҳисобига янада бойиди. Испания ва Италияга консерваланган ковул, Ливанга ерёнғоқ, Вьетнамга майиз, Бельгияга қуритилган мевалар, Швейцарияга узум ва қовун, Голландияга туршак, Исроилга майиз ва Чехияга майиз ҳамда мевалар илк бор экспорт қилинди.

Ўтган йили Ҳиндистонга мош етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди. Тўртинчи чоракда Ҳиндистон компаниялари манзилига 1,167 млн долларлик 1717,8 тонна ҳажмдаги дастлабки партия юклаб жўнатилди.

2017 йилда Ўзбекистондан 1,27 миллион тонна мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш кутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан