Жанубий Кореяда АҚШ махсус топшириқли бўлинмалари намунаси бўйича алоҳида бригада тузилади.
Махсус топшириқли бўлинма уруш бошланиб қолган тақдирда, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инни ҳамда мамлакат олий ҳарбий ва сиёсий раҳбариятининг бошқа аъзоларини қатл этиши керак бўлади.
Яқин ойлар ичида Сеул ва Вашингтон воқеаларнинг эҳтимолий сценарийлари бўйича бир қанча қўшма машғулотлар ўтказишни режалаштирган. Тузилажак отряднинг вазифаси нафақат Ким Чен Инни, балки шимолликларнинг ҳарбий ва сиёсий раҳбариятини ҳам буткул йўқ қилиш ҳисобланади.
Шимолий Корея етакчисини йўқ қилиш ғояси илк бор сентябрь ойида Пхеньян ўз тарихидаги энг улкан ядровий синовни ўтказганидан кейин пайдо бўлганди. Бу синовдаги портлаш кучи 1945 йилда Хиросимага ташланган бомба кучидан кучлироқ эди.