Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳиндистон Amazon'дан миллий байроғи тасвири туширилган шолчаларни сотувдан олишни талаб қилди
13.01.2017 00:51,  
7

Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Amazon ходимларининг визаларини бекор қилиш таҳдиди билан компаниядан Ҳиндистон миллий байроғи тасвирланган шолчаларни сотувдан чиқаришни талаб қилди. Amazon ушбу талабни бажарди.

"Биз сайтдан барча товарларни олиб ташладик", - деди Amazon вакили. Маълум бўлишича, ТИВ раҳбари корпорациядан узр сўрашни талаб қилган, интернет-дўконнинг бу талабни бажарган ё бажармаганига оид маълумот берилмаган. 

Гап шундаки, Ҳиндистон ТИВ Amazon'нинг Канададаги бўлимида ўз мамлакати байроғи акс этган гиламчаларга диққатни қаратган. 

"Amazon шубҳасиз узр йўллаши ва бизнинг байроғимизни ҳақорат қилувчи барча товарларни сотувдан олиб ташлаши керак", - деб ёзган Свараж ўзининг Twitter'даги саҳифасида. 

Бир неча соатдан сўнг Свараж хоним бир неча твитларда Amazon’га таҳдид қилди. У Канаданинг Ҳиндистондаги олий комиссиясидан вазиятга эътибор қаратишни талаб қилди, шунингдек, компанияни кечирим сўрашга чақирди.

Айни пайтда шолчалар сотувда йўқ, буни, Amazon’даги манбаларига асосланиб, Reuters маълум қилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан