Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2015 йилнинг энг зўр кашфиётлари ўнлиги
25.04.2016 08:32,  
19

 Бироқ бу фаразлар ва ишончсизлик мазмунидаги фикрлар ўзини оқламади. Демак, “келажак технологиялари” сифатида нотўғри баҳоланган, аммо шу йилда жамоатчилик эътиборига ҳавола қилинган кашфиётлар ўнлиги билан танишинг:

10. Дронлар учун аэропорт. Ҳа, бу “Юлдузлар жанги”нинг янги премьераси эмас. Замонавий учиш аппарати—дронлар учун бугун ана шундай учиш-қўниш майдонлари барпо этилаяпти. Биринчи дронлар аэропорти Руандада (Африка) қурилди. У турли вазифларни бажаради. Учувчисиз юкларни етказиб беришдан тортиб, тезкор ёрдам кўрсатиш кабиларни мисол қилиб келтириш мумкин.

9. «Ақлли» сковород това. Бу “ақлли” қурилмани барча смартфонларда мавжуд бўлган Bluetooth орқали бошқариш, исталган овқат тайёрлашни белгиланган меъёр ва талабларига мувофиқ “ўргатиб қўйиш” мумкин.

8. Океанлар учун чангютгич. Жаҳон океанларининг ифлосланиши сайёрамизга хавф солаётган глобал муаммолардан бири саналади. Унга ташланадиган турли саноат чиқиндилари сувларнинг яроқсиз ҳолга келиши ва сув ости дунёсининг зарарланишига сабаб бўлмоқда. Ocean Cleanup Project – бу қиймати $15 млн бўлган технология бўлиб, океанларни турли чиқиндилардан тозалашга ёрдам беради.

7. Шаффоф юк ташиш машинаси. Фантастикага ўхшайди-а? Бироқ Samsung бу технологияни Аргентинада оммалаштирмоқда. Маълумки, турли йирик трассаларда юк ташувчи машиналар йўлни тўсиб, бошқа ҳайдовчилар учун маълум қийинчилик туғдиради. Кўп ҳолларда йўл транспорти ҳодисларига сабаб бўлади. Шаффоф юк машинаси эса ана шундай бахтсиз воқеаларнинг олдини олишга хизмат қилади.

6. Виртуал реалликка эга кўзойнак. Microsoft компанияси Google Glass кўзойнакларидан фарқли бўлган, виртуал реаллик билан тўлдирилган қимматбаҳо симмулятор—Microsoft HoloLens лойиҳасини ишлаб чиқди. Қурилма айни дам НАСАда, Марснинг моделлашган юзасида фойдаланилмоқда. Унинг нархи $ 3000.

5. Мунди капсулалари. Бу ғаройиб кашфиёт ҳаёт учун муҳим аҳамиятга эга. Нодир капсулалар Италияда ишлаб чиқилган ва яшил ўрмонларнинг ривожига катта ҳисса қўшади.

4. Ҳукмдорлик узуги. Ҳа, айнан Apple компанияси машҳур фильмдаги узукка ўхшаш қурилмани ишлаб чиқди. Apple iRing лойиҳасини фантастик ғояларни реалликка жорий қилиш, дейиш мумкин. Ўзига хос имкониятлари билан узук фойдаланувчига “ҳукмдорлик” ҳиссини беради.

3. Кўринмас-плаш. Нодир материал, яъни инсон кўзига кўринмайдиган матодан ишланган плаш канадалик олимлар томонидан яратилди. Ҳозирча бундай турдаги либослар оммалашмади ва бундай бўлишини кутиш ҳам қийин. Оқибатларини яхши тасаввур қиласиз, назаримизда.

2. Учар скейтборд. Ҳақиқий учар скейтбордларни Lexus компанияси тақдим этди. Ҳозирча бундай турдаги скейтбордда махсус паркларда учиш мумкин. Мутахассисларнинг фикрича, оддий скейтларда учиш яқин келажакда тарихга айланади.

1. Учар мотоцикл. Биз фантастик фильмларда кўп учратадиган учар байклар ҳозирда серияли тарзда ишлаб чиқарила бошланди ва уларни келаси йил савдога қўйиш режалаштирилган. Шу кетишда яқин орада шахсий учар транспортлар даври бошланадиган кўринади.

Манба: terabayt.uz

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан