Бишкекда Boeing-747 қулади: 34 киши ҳалок бўлди

16.01.2017 | Жаҳон | 1238

Turkish Airlines авиакомпаниясининг Boeing 747 юк самолёти Бишкекдаги Манас аэропортидан бир неча километр нарида ҳалокатга учради.

Лайнер бугун эрталаб Дача-Суу қишлоғи яқинида қулаган. У Гонконг-Истанбул рейси бўйича парвоз қилган ва Бишкекда ёқилғи қуйиши керак бўлган.

ФВВнинг маълум қилишича, қишлоқдаги 23та уй зарар кўрган. Аэропорт ёпиб қўйилган.

Айни вақтда самолётдаги ёнғин ўчирилган.

Воқеа жойига Қирғизистон бош вазири ўринбосари Муҳамметкалий Абулгазиев, ФВВ вазири Кубатбек Боронов ҳамда транспорт ва йўл вазири Жамшитбек Калилов етиб келган.