Бишкек яқинида қулаган Boeingнинг қора қутилари Москвага жўнатилди

19.01.2017 | Жаҳон | 795

Бишкек яқинида қулаган Boeing самолётининг қора қутилари Москвага жўнатилди, деб хабар бермоқда ТАСС агентлиги.  

Қора қутидаги маълумотларни ўрганиб чиқиш  Давлаталараро авиация қўмитаси мутахасисларига топширилган. Қўмита вакиллари самолёт қулаган жойни ҳам текширувдан ўтказишмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, 16 январь куни Туркияга қарашли Boeing юк ташувчи самолёти Манас аэропорти яқинида қулаб тушган. Лайнер Гонконг — Бишкек йўналиши бўйича рейсини амалга ошираётган эди. Охирги маълумотларга кўра, ҳалокат оқибатида 38 та одам ҳалок бўлган.