Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланганлар жавобгарликдан озод этиладими ?
19.01.2017 17:49,  
177

2016 йил 29 декабрдаги «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга,хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатиданяхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Қонун билан Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Киритилган тузатишларга кўра, энди тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган шахсларга нисбатан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги жазо тайинланмайди. Бундан одам ўлишига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлган ҳоллар мустасно.

Молия-хўжалик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ алоҳида жиноятлар бўйича уларни биринчи марта содир этган шахслар, агар улар жиноят аниқланган кундан эътиборан 30 кунлик муддатда келтирилган моддий зарарни қопласа, жиноий жавобгарликдан озод этилади.

Бундай жиноятлар қаторига қуйидагилар киради:

чет эл валютасининг қасддан яшириб қолиниши, шу жумладан ғаразгўйлик билан, шунингдек бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса (ЖКнинг 178-моддаси). Бунда жавобгарликдан озод этиш учун яшириб қолинган чет эл валютасини Ўзбекистоннинг ваколат берилган банклари ҳисобига ихтиёрий равишда ўтказиш жоиз;

  • сохта банкротлик (ЖКнинг 180-моддаси);
  • банкротликни яшириш (ЖКнинг 181-моддаси);
  • қасддан банкротликка олиб келиш (ЖКнинг 1811-моддаси);
  • ноқонуний тадбиркорлик фаолияти (ЖКнинг 188-моддаси). Бунда жавобгарликдан озод этиш учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаш, тадбиркорлик субъектининг рўйхатдан ўтказилишини таъминлаш ва зарур бўлган рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш зарур;
  • савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш (ЖКнинг 189-моддаси). Жавобгарликдан озод этиш учун савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидалари бузилишининг оқибатларини бартараф этиш даркор;
  • фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш (ЖКнинг 190-моддаси). Жавобгарликдан озод этиш учун фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш оқибатларини бартараф этиш зарур.

Кўрсатилган ўзгаришлар 2017 йилнинг 1 январидан кучга кирди.

Манба: UZ24

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан