Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Обаманинг Оқ уйдаги нарсаларини юзга яқин хизматчилар олиб чиқиб кетади
20.01.2017 11:56,  
2

Юзга яқин хизматчи ходимлар жума куни Оқ уйдан Барак Обаманинг юкларини олиб чиқиб кетадилар, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Кўчиш жараёни худди ҳарбий операциядек амалга оширилар экан: Обама янги сайланган президент қасамёдига йўл олиши билан унинг юклари Оқ уйдан олиб чиқиб кетилади. Обамалар оиласи бундан буёғига Вашингтондаги уйларида истиқомат қилишади.

Нашр хабарига кўра, Обама кўчиб чиқиши билан Оқ уйга Дональд Трампнинг багажлари олиб кирилади.

Трамп Ўзбекистон вақти билан 22.00да қасамёд қабул қилади. Худди шу вақтнинг ўзида икки муддат президентлик қилган Обаманинг ваколатлари тўхтатилади.

Обама Трамп қасамёди тадбирига кетиш олдидан Оқ уйдаги хизматчилар билан хайрлашади. Худди шу вақтнинг ўзида уй шартғшароити Трампга мослаштирила бошлайди. Нашрда ёзилишича, соғлом ҳаёт тарзига қатъий амал қилган Обамалар оиласи Овал кабинетда олма ва бодомларни сақлашган экан. Трамп эса фас-фудни хуш кўргани учун, эндиликда олма ўрнини чипс эгаллаши айтилмоқда.

Бу каби талаблар раҳбарлар томонидан хизматчиларга олдиндан айтилади.

Оқ уй 20 январ кунининг ўзидаёқ Трамп кўчиб кириши учун тайёр бўлиши керак.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан