Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Ўзбекэнерго" 600 млн долларлик электростанциялар қуради
24.01.2017 00:15,  
1

"Ўзбекэнерго" Осиё Тараққиёт банки билан (ОТБ) умумий нархи 595,5 млн доллар  бўлган иккита электр станцияси қуриш ҳақида шартнома имзолаган, деб ёзмоқда банк матбуот хизмати.

Хусусан "Ўзбекэнерго" Hyundai Engineering ва Hyundai Engineering & Construction компаниялари билан Қорақалпоғистон ҳудудида жойлашган Тахиаташ ИЭСини замонавийлаштириш учун умумий қиймати 448,5 миллион  бўлган шартнома тузган. Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун ОТБ Ўзбекистонла 300 млн долларлик кредит ажратган.

2016 йилнинг декабр ойи охирида бўлиб ўтган тендерда Hyundai консорциуми ғолиб чиқди. Шартномага кўра, консорциум Тахиаташ ИЭСига умумий қуввати 230-280 МВт бўлган иккита пар-газ қурилмаси еткизиб беради. Лойиҳани амалга ошириш  муддати икки йил.

ОТБ хабарига кўра "Ўзбекэнерго" шунингдек Хитойнинг Zhuhai Singyes Green Building Technology компанияси билан ҳам 147 миллион долларлик шартнома имзолаган. Ушбу шартномага кўра хитой корхонаси 147 млн доллар эвазига Самарқанд вилоятида қуёш электр станцияси қуриши керак.

Ўтган йилнинг декабр ойида бўлиб ўтган, қуввати 100 МВт бўлган қуёш электр станцияси қуриш тендерда Хитой корхонаси ғолиб чиққан эди. Қуриш муддати икки йилбўлган ушбу лойиҳа учун ОТБ 110 миллионлик кердит ажратган.

"Ўзбекэнерго" АЖ 2015-2022 йилларда Ўзбекистон электр энергетикаси тизимини ривожлантиришга қаратилган умумий қиймати 9 млрд доллар бўлган 33та лойиҳа амалга ошириши керак. Ушбу лойиҳалар янги ЭС қуриш билан бирга мавжуд ЭСни таъмирлаш ва замонавийлаштиришни ҳам ўз ичига олган.

Ушбу лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилган тақдирда 2020 йилга келиб Ўзбекистонда электр энергияси ишлаб чиқариш 20% га ошади ва 68,7 миллиард кВт.соатни ташкил қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан