Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қувайтда қироллик оиласи аъзоси қатл этилди
27.01.2017 12:16,  
19

Қувайт давлатида 2013 йилдан бери биринчи марта ўлим жазосига ҳукм қилинган 7 нафар жиноятчига нисбатан ҳукм ижро этилди, дея хабар бермоқда Guardian​ нашри.

Дорга осилган етти киши орасида қироллик оиласи аъзоси Файсал Абдуллоҳ ал-Жобир ас-Сабоҳ ҳам борлиги маълум қилинган.Шаҳзода Файсал қасддан одам о ълдириш ва ноқонуний қурол олиб юриш каби жиноятларда айбланган. Маҳаллий нашрларнинг хабар беришича, Шаҳзода Файсал қироллик оиласининг бошқа бир аъзосини ўлдиргани учун 2011 йилда олий жазога ҳукм этилган эди.

Шаҳзода Босил Салим Сабоҳ ас-Салим ас-Сабоҳ 2010 йилнинг июнь ойида Қувайт армияси капитани Шаҳзода Файсал томонидан ҳарбий тўппончадан отиб ўлдирилган эди. Шаҳзода Босил Қувайтнинг ўн иккинчи амири Шайх Сабоҳ ас-Салимга невара бўлади. Унинг отаси Шайх Слим ас-Сабоҳ Қувайтнинг АҚШ ва Канададаги элчиси бўлиб ишлаган.

Чоршанба куни қироллик оиласи аъзосидан ташқари яна Бангладеш, Филиппин, Эфиопия ва Миср фуқаролари ҳамда қувайтлик бир аёлга нисбатан қатл ҳукми ижро этилган. Қувайтлик Насро ал-Энезий собиқ эрининг иккинчи хотинга уйланиш тўйида қасддан ёнғин келтириб чиқаргани учун ўлим жазосига ҳукм қилинган. Ёнғин туфайли 57 киши ҳалок бўлган ва 90 киши жароҳат олган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан