Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Sof.Uz Daily: Алмаштирилган Муборак ҳокими, Шавкат Мирзиёевнинг китоби, Ўзбекистонда ёпилган газеталар ва куннинг бошқа эътиборли хабарлари
31.01.2017 22:00,  
12

Куннинг муҳим ва қизиқарли хабарлари «Sof.Uz»нинг кечки дайжестида:

1. Муборак туманига янги ҳоким тайинланди. Муборак туманини бир неча йиллардан буён бошқариб келган Аллақулов Панжи Эгамбердиевич ўз вазифасидан озод этилди.

2. Барча талабаларга, семестрни қандай баҳода якунлашидан қатъи назар, бир хил миқдорда стипендия тайинланиши мумкин. Бу қарор баҳо ортидан қувиш, яхши баҳо олиш учун моддий манфаат ва тамагирликларнинг олдини олишга хизмат қилиши кутилмоқда.

3. Шавкат Мирзиёевнинг «Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак» номли китоби нашр этилди. Китобдан Ўзбекистон Президентининг 14 январдаги маърузаси ўрин олган.

4. Ўзбекистонда 2016 йилда бир телеканал ва бир нечта газета ёпилди.  Бундан ташқари, муассисларнинг қарорларига биноан 35та матбуот нашри, 5та электрон ОАВ ўз фаолиятини тўхтатди.

5. Марказий банк АҚШ долларининг сўмга нисбатан янги қийматини белгиладиВалюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

6. Ички ишлар вазирлиги тизимида бир қатор лавозимларга янги раҳбарлар тайинландиБугун, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида бир қатор лавозимлар бўйича тайинлов белгиланди.

7. Башар Асад оғир аҳволда ётибди. Ливаннинг al-Mustaqbal газетаси тасдиқлади ва Сурия президенти инсултга чалинганини билдирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан