Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пентагон учар мотоциклни синаб кўрди (видео)
1.02.2017 06:34,  
12

АҚШ армиясининг тадқиқот лабораторияси учадиган электрли мотоциклни синади. Мотоцикл ҳавога яхши кўтарилди, деб ёзади Carzone.

АҚШ Мудофаа вазирлиги буюртмасига кўра Британиянинг Malloy Aeronautics компанияси учар мотоцикл тайёрлаш билан шуғулланмоқда. P1 номли дастлабки прототип 2013 йилда ясалган. Унинг иккита парраги бўлиб, бензинли двигателининг ҳажми 1170 см кубга тенг. Узунлиги 3, кенглиги 1,3 ва бўйи ярим метр. Вазни 105 кг.

P1 уч метргача баландликка кўтарила олади. 30 литрли бакидаги ёнилғи 148 км учиб ўтишга етади.

P2 номли иккинчи ҳаво мотоцикли парраги тўртталиги билан “ака”сидан ажралиб туради.

Учар мотоцикллар нега керак? Ҳарбийлар ундан қурол-яроғларни етказиш ҳамда разведка мақсадларида фойдаланмоқчи. Видеолавҳада тўртта парраги квадрокоптерники сингари горизонтал ўрнатилган учар мотоциклни кўрасиз. У чайқалганча ҳавога кўтарилиб муваффақиятли парвоз қилган.

Мотоциклнинг корпуси пластикдан, қолган қисмларини махфий тутишмоқда. Техник вазифага кўра, у 360 кггача юк кўтара олиши, йўл захираси 200 кмдан кам бўлмаслиги ва тезлиги 97 км/соатгача чиқиши керак. Серияли ишлаб чиқариладиган турига гибрид мотор ўрнатилиши кўзда тутилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан