Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ОАВ: Барак Обама қаерда ҳордиқ чиқармоқда?
1.02.2017 10:29,  
4

АҚШ собиқ президенти Барак Обама рафиқаси Мишель билан биргаликда британиялик миллиардер, Virgin Group холдинги эгаси Ричард Брэнсон билан Британиянинг Виргиния оролларида ҳордиқ чиқармоқда. Бу ҳақда TMZ  нашри хабар берди.

Ўз хабарига далил сифатида нашр Обама ва Брэнсоннинг таътил вақтидаги суратларини илова қилди. Собиқ давлат раҳбари ва биринчи хоними АҚШда қатор аэрокосмик лойиҳаларни амалга ошираётган британиялик тадбиркорга тегишли Некер оролида меҳмон бўлиб турибди.

31 январь куни Обама Трампга қарши намойишларни қўллаб-қувватлагани маълум бўлди. У бу жараёнда иштирок этаётган фуқаролар йиғилиш борасидаги ўз конституцион ҳуқуқларидан фойдаланаётганликларини маълум қилган. Собиқ президент таъкидлашича, Трампнинг муҳожирликни чеклаш ҳақидаги қарори Америка қадриятларига катта хавф туғдиради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан