Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ ҳукумати Исломга асосий урғу берилган янги хавфсизлик лойиҳасини тайёрламоқда
2.02.2017 17:47,  
1207

Reuters​  агентлиги тарқатган хабарга кўра, Доналд Трамп маъмурияти “Вайронкор экстремизмга қарши кураш” дастурини “Ислом экстремизмига қарши” кураш дея қайта ишлаш масаласини кўриб чиқмоқда.

Мазкур дастур АҚШ ҳукумати томонидан барча вайронкор мафкураларга қарши курашиш учун ташкил этилган эди. Дастур Google ва Facebook  билан ҳамкорликда ишлар, интернет тармоғида мамлакат хавфсизлигига рахна солишга қаратилган хабарларни ўрганиш ва ҳужумларни олдиндан бартараф этишга қаратилган.

Трамп ҳукумати тайёрлаётган ўзгаришга кўра, эндиликда янги дастур бор эътиборини “Ислом экстремизмига қарши курашиш”га қаратади ҳамда АҚШда портлашлар ва отишмалар уюштириб турадиган мусулмон бўлмаган террорчиларга қарши кураш билан шуғулланмайди.

“Вайронкор экстремизга қарши кураш” дастури кўпдан бери хавфсизликни таъминлашда самарасиз дея танқид қилинар эди. Дастурнинг асосий мақсади қилиб муайян диний эътиқоднинг кўрсатилиши мамлакат мусулмонлари орасида ҳукуматга бўлган ишончнинг янада камайишига сабаб бўлиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан