Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон аҳлини ҳайратга солган 7 хабар: Тошкентни айланган Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистонда кузатилган зилзила ва бошқа эътиборли хабарлар
3.02.2017 22:41,  
7

Куннинг муҳим ва қизиқарли хабарлари «Sof.Uz»нинг кечки дайжестида:

1. Ўзбекистонда ер қимирлади“Тошкент” марказий сейсмостанцияси маълумотига кўра, 2017 йил 2 февраль куни Тошкент вақти билан соат 23:35 да Жиззах шаҳрида 2 балл, Самарқанд шаҳрида 2 балли ер силкиниши қайд қилинди.

2. Хоразмда оддий автомобиллар электромобилга айлантириляптимиСўнгги кунларда Телеграм мессенжерида Spark автомобилини ўзгартириб электромобилга айлантираётган хоразмлик автоуста билан суҳбат тарқалди. 

3. Шавкат Мирзиёев Тошкентда янги йўл ўтказгич қурилиши билан танишдиДавлатимиз раҳбари пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги Бунёдкор ва Муқимий кўчалари кесишган жойда қурилаётган йўл ўтказгич билан танишди. 

4. 2017 йилда жисмоний шахслар учун белгиланган солиқлар бўйича қандай ўзгаришлар киритилдиЎзбекистон Республикасининг 2016 йил 27 декабрдаги «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2017 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни билан айрим қонун ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

5. Путин Донбассдаги вазиятнинг кескинлашувини Трамп билан билан боғладиРоссия президенти Владимир Путиннинг маълум қилишича, Донбассдаги низо кескинлашуви Украина раҳбариятининг АҚШ янги президенти маъмурияти билан муносабатлар ўрнатиш истаги билан боғлиқ. 

6. Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг барча туманларида кичик саноат зоналари ташкил этишни таклиф қилдиШавкат Мирзиёев 3 февраль куни пойтахтимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишиш асносида Яккасарой туманидаги “Яккасарой кичик саноат зонаси” давлат унитар корхонасига ташриф буюрди. 

7. Шавкат Мирзиёев: “Шеъриятга ошно бўлган инсон асло кам бўлмайди” Шавкат Мирзиёев Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғидаги Шоирлар хиёбонида бир гуруҳ адиблар билан учрашди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан