Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов қасамёд қилди
17.02.2017 12:18,  
6

Туркманистоннинг қайта сайланган президенти Гурбангули Бердимуҳамедов «Руҳият» Саройида бўлиб ўтаётган инаугурация маросимида «мамлакат ва халққа содиқликка» қасамёд қилди.

Мамлакат раҳбари ўнг қўлини конституцияга қўйиб, «зиммасидаги масъулиятли вазифаларни виждонан бажариш»га, шунингдек, «Туркманистоннинг мустақиллиги ва бетарафлигини ҳимоя қилиш»га, «туркман халқини бирлаштириш ва тинч ҳаётни таъминлаш учун ўзининг бор кучини йўналтириш»га қасамёд қилган. Шундан сўнг янги сайланган давлат раҳбарига Туркманистон президенти гувоҳномаси топширилди, давлат мадҳияси янграган, маросимнинг барча иштирокчилари мадҳияни жўр бўлиб ижро этган.

Эслатиб ўтамиз, Бердимуҳамедов 12 февраль куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида сайловчиларнинг 97,69 фоизи овозини тўплаб, учинчи муддатга республика президенти этиб сайланди.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан