Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркманистон президенти навбатдаги китобини тақдим қилди
20.02.2017 18:16,  
16

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов мамлакатнинг кучишлатар муассасаларига янги китобини совға қилди. Китоб номи “Mertler watany beygeldyar” яъни “Мардлар ватанни улуғлайди”.

Президентнинг навбатдаги китоби мамлакат Қуролли кучларини келажакда ривожлантириш масалаларига бағишланган.

Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари, махсус хизматлар, армия, флот ва ҳарбий ҳаво кучларига қилган мурожаатида туркман етакчиси уларни “мустақил бетараф Ватан ва халқнинг бузилмас қалъаси ва пўлат қалқони” бўлишга ундади. Бу уларнинг Туркманистон олдидаги муқаддас бурчи эканлигини эслатди.

Эслатиб ўтамиз: Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов соғлиқни сақлаш, таълим, санъат, сув муаммолари ва экология, доривор ўсимликлар ва чой, Ахалтекин арғумоқлари ва туркман гиламлари мавзуларидаги ўттиздан ортиқ китоб муаллифи саналади. Гиламдўзликка доир китоби асосида спектакл саҳналаштирилган.

Бердимуҳамедов илгари шифокор бўлиб ишлаган, бастакорлик, шоирлик, қўшиқчилик, диджейлик қилган, автопойгаларда ғолиб бўлган ҳамда мамлакатнинг биринчи рақамли чавандози ҳисобланади.

Президентлик сайлови арафасидаги сайловчилар билан учрашув чоғида ўзи ёзган қўшиқни куйлаб берган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан