Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Аҳмоқона ўлим: селфи деб кўлворни ўпмоқчи бўлган ҳиндистонлик ҳалок бўлди
23.02.2017 17:30,  
10

Ҳиндистонда балоғат ёшидаги йигит селфи учун кўлвор илонни ўпишга уриниб, ҳалок бўлди, деб хабар тарқатган РИА Новости.

Хабарга кўра, йигитча волонтерлик ишлари билан шуғулланган, илонларни қутқарган ва уларни парваришлаган. Ўз ҳаёти давомида 18 яшар бу йигит юздан ортиқ илонларни ўлим чангалидан қутқариб қолган.

Йигитчани яқиндан таниган гувоҳларнинг сўзларига кўра, Мхатре автомобил балонлари остидан топилган кўлворни хавфсиз жойга олиб бориши керак бўлган. Илон қутқариб қолингач, волонтер селфи қилиш мақсадида жониворнинг бошидан ўпмоқчи бўлган. Кўлвор эса уни кўксидан чаққан.

Ўсмир зудлик билан касалхонага олиб борилган. Беш кун давомида шифокорлар беморнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун курашганлар, аммо Мхатре ҳаётдан кўз юмган.

Содир бўлган ҳодисадан сўнг ҳиндистонлик ҳайвонлар ҳимоячилари ҳукуматга мурожаат этиб, илонлар билан трюклар тасвирланган фото ва видеолар тарқалишига қарши чоралар кўришни сўрашган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан