Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Инглиз тилини ўрганувчилар учун телеграм мессенжерида янги лойиҳа ишга тушди
18.05.2016 21:18,  
24

Бугунги кунда тобора кенг кўламдаги доирада ишлатилаётган машҳур мессенжерлардан бири телеграмда инглиз тилини бепул ўргатиш онлайн курси канали ўз фаолиятини бошлади.

Бу ҳақида, канал админстраторларидан бири Баҳодир Маҳмудов Фейсбукдаги Maslahat.uz гуруҳида эълон қилди.

Муаллиф ушбу лойиҳа Ўзбекистонда инглиз тили ўргатиш тизимининг онлайн шакли учун муҳим қадамлардан бири бўлишига ишонмоқда. Ушбу лойиҳа ўз ўқувчиларига тил ўргатишнинг энг қуйи босқичи «Beginner Level» (Янги ўрганувчилар босқичи) ёки А1 (CEFR) даражасидан ўргатишни мақсад қилмоқда.

Каналга аъзо бўлиш ва онлайн дарслардан таълим олишни мутлақо бепул эканлигини айтиш ўринли.

Каналга қуйидаги ҳавола орқали уланишингиз мумкин: https://telegram.me/englishlanduz

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан