Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Android тизимидаги барча смартфон ва планшетларнинг махфий кодлари
27.02.2017 12:11,  
77

Махфий кодлар аслида ишлаб чиқарувчилар томонидан жорий этилади, улар ёрдамида девайслар сотув олдидан ёки ишлаб чиқариш жараёнида синовдан ўтказилади, деб ёзмоқда Terabayt сайти.

Фойдаланувчилар эса мазкур кодлар орқали ўз қурилмаларининг одатий йўллар билан кўриб бўлмайдиган параметрларини кўришлари, айрим ҳолларда баъзи созламаларига ўзгартириш киритишлари ҳам мумкин бўлади. Айнан шунисини ёдда тутганингиз маъқул – бу созламаларни ўзгартириш орқали смартфон ёки планшетингизни ишдан чиқариб қўйишингиз ҳеч гапмас.

Шу боис ҳам, Android тизимида ишловчи барча гаджетлар учун умумий бўлган қуйидаги кодларни ошкор этар эканмиз, эслатиб ўтамиз: улардан фойдаланиш туфайли келиб чиқиши мумкин бўлган салбий ҳолатлар учун масъулият бутунлай ўз зиммангиздадир.

*#*#4636#*#* – Телефоннинг ўзи, батареяси ҳақидаги маълумотларни ва фойдаланиш статистикасини акс эттиради.

*#*#7780#*#* – Созламаларни дастлабки ҳолатига қайтаради. Фақат иловаларни ўчиради.

*2767*3855# – Созламаларни буткул дастлабки ҳолатига қайтаради. Бунда прошивка бутунлай қайтадан ўрнатилади, қурилма ичидаги барча файллар ўчиб кетади.

*#*#34971539#*#* – Камера хусусидаги тўлиқ маълумотни кўрсатади.

*#*#273283*255*663282*#*#* – Медиафайлларингизни тезкорлик билан бэкап қилади.

*#*#197328640#*#* – Сервис фаоллигини текшириш режимига ўтказади.

*#*#232339#*#* ёки *#*#526#*#* – Симсиз тармоқни текширади.

*#*#232338#*#* – Wi-Fi Mac-манзилини акс эттиради.

*#*#1472365#*#* – GPS ишлашини текширади.

*#*#1575#*#* – Турли GPS-тестлар.

*#*#0283#*#* – Loopback тести.

*#*#0*#*#* – LCD-дисплей тести.

*#*#0673#*#* ёки *#*#0289#*#* – Аудио-тест.

*#*#0842#*#* – Вибрация ва ёруғликни текширади.

*#*#2663#*#* – Тач-скрин версиясини кўрсатади.

*#*#2664#*#* – Тач-скрин тести.

*#*#0588#*#* – Яқинлашув датчики тести.

*#*#3264#*#* – RAM версиясини акс эттиради.

*#*#232331#*#* – Bluetooth-тест.

*#*#7262626#*#* – GSM-сигнал тести.

*#*#232337#*#* – Bluetooth-манзилини акс эттиради.

*#*#8255#*#* – Google Talk сервисини текширади

*#*#1234#*#* – Девайснинг прошивкаси версияси.

*#*#1111#*#* – FTA-софт версияси.

*#*#2222#*#* – FTA-жиҳозлар версияси.

*#*#44336#*#* – қурилма йиғилган вақтни кўрсатади.

*#06# – IMEI рақамини кўрсатади.

*#*#8351#*#* – Овозли рақам теришни қайд этиш режимини ёқади.

*#*#8350#*#* – Овозли рақам теришни қайд этиш режимини ўчиради.

Демак, юқоридагилар – ишлаб чиқарувчиси ва моделидан қатъи назар, Android операцион тизимидаги барча гаджетлар учун амал қиладиган махфий кодлардир. Samsung Galaxy смартфонлари учун сервис кодлари ва тугмачалар комбинацияларини мана бу мақоламиз орқали билиб олишингиз мумкин.

Сайтимизни кузатиб боринг – яқин орада бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг гаджетларида амал қилувчи махфий кодларни ҳам эълон қиламиз.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан