Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев 6—7 март кунлари Ашхободга давлат ташрифи билан боради
4.03.2017 09:31,  
10

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 2017 йил 6—7 март кунлари давлат ташрифи билан Туркманистонда бўлади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Ташриф доирасида давлат раҳбарлари Ўзбекистон—Туркманистон муносабатларига доир кенг кўламли масалаларни муҳокама қиладилар, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб муаммолар юзасидан фикр алмашадилар.

Олий даражадаги музокаралар якунлари бўйича давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти, Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома, шунингдек, турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан