Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нидерландияликларнинг ярмидан кўпи Евроиттифоқдан чиқишни истайди
4.03.2017 10:02,  
537

Нидерландияликларнинг ярмидан кўпроғи ўз мамлакатини Евроиттифоқ таркибида кўришни истамайди ва Европа мамлакатлари билан бошқача савдо шартномаларини тузиш тарафдоридир. Британиянинг Bruges Group тадқиқот маркази ўтказган сўровнома натижаси шундан далолат беради.

Сўралганларнинг 39 фоизи Нидерландия ЕИга аъзолигининг тарафдоридир. Иттифоқдан ажралиб чиқиш ва ягона Европа бозорида иштирок этишни 23 фоиз респондент маъқуллади. 27 фоиз фуқаро эса “Нексит” ғояси ва эркин савдо юритишни маъқуллади. Сўралганларнинг 11 фоизи аниқ жавоб бергани йўқ. Сўровнома натижасида мамлакатнинг 56 фоиз фуқароси Евроиттифоқдан чиқиш тарафдори эканлиги аниқланди.

Нидерландияда парламент сайловлари 15 март куни ўтказилади. Кўп сонли таҳлилчилар ва ОАВ “Озодлик партияси”нинг ғалабасини башорат қилмоқда. Унинг етакчиси Герт Вилдерсни “голланд Трампи” деб аташади. Сиёсатдон кўп марта евродан воз кечиб гулденга қайтишга чақирган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан