Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Чеченистонда “айиқ ва бўри” номли вездеход ишлаб чиқарила бошлади
5.03.2017 19:58,  
9

Чеченистоннинг Аргун шаҳрида серияли равишда вездеход ишлаб чиқариш бошланди. Чеченларнинг уч ўринли вездеходи “Чаборз” номини олди, бу чечен тилида “айиқ ва бўри” маъносини билдиради, деб ёзмоқда carzone.uz. 

“Ча” айиқнинг куч-қудратини, “борз” эса бўрининг дадиллиги ва чидамлилигини ифодалайди. Янги багги энг мураккаб тактик вазифаларни бажаришга қодир”, деди янги вездеходни ҳайдаб кўрган президент Рамазон Қодиров. У баггини миниб завод ҳудудини айланиб чиқди.

Россиялик мутахассислар лойиҳалаган вездеход уч йўловчи ва 250 кггача бўлган юкни чўл ёки тоғ шароитида олиб юриши мумкин.

Чеченистон раҳбари ёрдамчиси Данил Мартиновнинг айтишича, хориждаги баггиларда чечен машинаси анчагина арзон, сифати эса яхши. Ҳарбийча вездеход 1,5 млн рубл туради, фуқаролар учун мўлжалланган версияси эса янада арзонроқ. Заводда кунига 30тадан машина ишлаб чиқариш бошланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан