Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нурсултон Назарбоев Қозоғистоннинг ютуқлари нимада эканлигини айтиб ўтди
18.03.2017 11:01,  
8

Нурсултон Назарбоев​ ОАВ вакиллари билан учрашув вақтида​  Қозоғистон кучли президент ҳокимияти ҳамда сиёсий рақобатнинг йўқлиги афзалликлари туфайли муваффақиятларга эришганлигини маълум қилди​  деб ёзади​ Tengrinews.

«100 фоиз фойдаланиб қолдик. Биз ҳозир фахрланадиган ютуқларимизнинг барчасига фақат шу туфайлигина эришдик», — деди у Қозоғистон битта партия ҳукмронлиги ва сиёсий рақобатнинг йўқлигидан фойдалана олдими, йўқми деган саволга жавобан.

Назарбоевнинг фикрича, Қозоғистонда сиёсий рақобат бўлган тақдирда ҳам, бу «рақобат эмас, балки муштлашув бўларди, чунки сиёсий маданият йўқ».

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон давлат дастурлари муваффақият билан бажарилиши «айнан шу дастурларни қабул қилишга мажбурлаган, бажартирган ва натижага эришган қаттиққўл вертикал сиёсат туфайлидир».

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан