Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Forbes рейтинги: дунёда бир йил ичида миллиардерлар сони кескин кўпайди
21.03.2017 09:54,  
46

Forbes журнали йиллик дунё миллиардерлари рўйхатини эълон қилди. 2017 йил ушбу рейтингга 2043 нафар шахс номи киритилиб, рекорд натижа қайд этилди, деб хабар беради Meduza.

Бу рейтинг ҳисоб бўйича 31-рейтинг бўлди. 2016 йилда миллиардерлар сони илк марта 2 минг кишидан ошиб кетди. Бир йил ичида бойлиги миллиард доллардан кўпроқ бўлган одамлар сони 1810 кишидан 2043 кишигача, яъни 13 фоизга ошди. Дунёнинг энг бадавлат инсонларининг умумий бойлиги эса 18 фоизга ошиб, 7,67 трлн долларга етди.

Билл Гейтс кетма-кет 4-марта ва охирги 23 йил ичида 18-марта дунёнинг энг бой одами бўлди. 40 йилдан кўпроқ вақт олдин Гейтс дўсти Пол Аллен билан дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи дунёдаги энг йирик корпорация – Microsoft’га асос солган. Ҳозирда Гейтс ўзининг қадрдон компаниясининг бор-йўғи 3 фоиз акциясига эгалик қилади, бу эса унинг бойлигининг 13 фоизини ташкил қилади. 

Рейтингнинг иккинчи поғонасини сармоядор Уоррен Баффет ўзининг 75,6 миллиард доллари билан забт этган бўлса, кучли учликни Amazon’нинг 72,8 миллиард долларга эга асосчиси Жефф Безос якунлади. Безос сўнгги бир йил ичида 27,6 миллиард доллар ишлаб топди. Бу Forbes рўйхатидаги энг катта кўрсаткич саналади.

Zara либослари тармоқ дўконлари эгаси Амансио Ортега 71,3 миллиард доллар билан тўртинчи ўринни эгаллаган бўлса, бешинчи поғона 56 миллиард доллари бўлган Facebook яратувчиси Марк Цукербергга насиб қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан