Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ ўнлаб мусулмон давлатларга самолётда электрон қурилмаларни олиб киришни тақиқламоқчи
21.03.2017 12:49,  
4

АҚШ ҳукумати самолётларда электрон қурилмаларни олиб ўтишни тақиқламоқчи, деб хабар қилди Guardian нашри.

Гап Америкага парвоз қиладиган ўнлаб халқаро авиарейслар ҳақида бормоқда. АҚШ транспорт хавфсизлиги маъмурияти 13 мамлакат авиакомпанияларидан, шу жумладан Суадия Арабистони ва Иордания авиакомпанияларидан ҳам махфий равишда самолёт йўловчиларига электрон қурилмаларни олиб ўтишни таъқиқлашни талаб қилган.

Чекловлар Миср, Иордания, Қувайт, Марокаш, Қатар, Саудия Арабистони, Туркия ва БААдан учадиган рейсларга жорий қилиниши айтилмоқда.

Таъқиқ ҳақида бугун, 21 март куни расман эълон қилиниши кутилмоқда. Нашрда ёзилишича, таъқиқ ҳажми мобил телефондан катта бўлган электрон қурилмаларга жорий қилинади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан