Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тим Аллен Ҳолливудни нацистлар Германиясига қиёс қилди
22.03.2017 11:24,  
5

Ҳозирги кунда Ҳолливуддаги ҳаёт нацистлар Германиясини эслатади деб фикр билдирди, Жимми Киммел Live дастурида иштирок этган машҳур Ҳолливуд актёри Тим Аллен.

“Ҳозир ниҳоятда эҳтиёткор бўлиш керак. Агар сизнинг фикрингиз кўпчиликнинг фикридан ўзгача бўлса, тўқмоқ зарбига учрашингиз ҳеч гап эмас. Бунинг барчаси 30-йиллар Германияси манзараларини эсга солади”, дейди машҳур актёр. Актёр шунингдек парадларни ёқтиришини , аммо ЛГБТ сабаб парадларга ўзининг 5 ёшли ўғлини олиб кела олмаслигини ҳам таъкидлайди. Айтиш жоизки, Тим Аллен ўзининг консерватив нуқтаи назарлари билан ҳам машҳур ва кўплаб касбдошларидан фарқли равишда Доналд Трампнинг президентлигини ёқлаб овоз берган.

Аввалги интервюларидан бирида актёр Ҳиллари Клинтон хонимни АҚШ сиёсий тизимидаги “учуқ”қа қиёс қилганди. “Ҳолливудда мени ажаблантирадиган ҳолатлар учрайди. Масалан, ҳолливудликлар Трампни хуш кўришмайди ва уни безори деб аташади. Трампни ёқлашингизни бир ошкор этиб кўринг-чи, улар сиз билан безориларча муносабатда бўлишади”, – дейди актёр.

Эслатиш жоизки, Тим Аллен комедия жанридаги “Санта Клаус”, “Ҳақиқий тўнғизлар”, “Галактикани қидириб” каби филмларда суратга тушиб, машҳурликка эришган, шунингдек,  “Ўйинчоқлар тарихи” каби мултипликацион филмларнинг яратилишида иштирок этган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан