Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Москвада Қуръон фестивали бўлиб ўтади
23.03.2017 17:54,  
3

26 март куни Москва жомеъ масжидида Қуръон Фестивали бўлиб ўтади, деб хабар қилди Москва мусулмонлари идораси матбуот-хизмати.

"Қуръон фестивали иккинчи бор турли миллат ва дин вакиллари учун ўзига хос мулоқот майдони бўлиб хизмат қилмоқда. Ўтган йил ушбу Фестивалда 5000дан зиёд инсонлар иштирок этган ва бу тадбирга қизиқиш борган сари ортмоқда", — дейилади хабарда.

Қуръон Фестивали меҳмонларига муқаддас Қуръон ва Ислом динининг энг машҳур кишилари ҳақида ҳикоя қилинади. Шунингдек, меҳмонлар Қуръоннинг гўзал қироатидан баҳраманд бўлиб, Россияда Ислом динининг пайдо бўлиши тарихи ҳақида қизиқарли маълумотларга эга бўлишлари мумкин.

Таклиф қилинган меҳмонлар орасида кўзга кўринган сиёсий, диний ва жамоатчилик арбоблари, чет элллик меҳмонлар, шоирлар ва ёзувчилар бўлади.

Москва Жомеъ масжиди Очиқ эшиклар куни кечки соат 22.00 га қадар давом этади ва моҳир ҳофизларнинг қироатлари билан якунланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан