Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистон Ўзбекистонга 1 млн тонна нефт етказиб беришга тайёр
24.03.2017 11:23,  
8

КазМунайГаз (КМГ) миллий нефт-газ компанияси Россия нефтини Ўзбекистонга еткизиб беришга тайёр, деб хабар қилди Қозоғистон энергетика вазири Канат Бозумабаев.

Вазир айтишига қараганда, Россия нефти Чимкентгача қувур орқали еткизиб берилади, ундан кейин эса нефт қуядиган эстакада ёрдамида, вагон-цистерналарга қуйилиб Ўзбекистонга олиб борилади.

"Ҳозир Ўзбекистонга ўтган қувур ишламайди. У эскирган ва тўхтатиб қўйилган, шунинг учун ҳозир фақат нефт қуйиш эстакадаси орқали вагон-цистерналар билан еткизиб бериш мумкин. Омскдан Павлодар вилоятигача келган нефт қувурининг  қуввати 1 млн тоннагача. Биз шунча нефт еткизиб беришимиз мумкин", — деб изоҳ берди Бозумбаев.

Энергетика вазири айтишига қараганда, агар Ўзбекистон томонига катта ҳажмда нефт керак бўлса Қозоғистон нефт қувурини қайта тиклаш имкониятини кўриб чиқиши ҳам мумкин.

"Агар Ўзбекистонга кўпроқ нефт керак бўлса, нефт қувурини тиклашга тўғри келади. Ундай ҳолда Ўзбекистон кафолатланган ҳажмларда нефт олиши керак бўлади", — деди вазир.

Ўзбекистонга Қозоғистон ҳудуди орқали Россия нефтини еткизиб беришга доир шартномалар Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга бўлиб ўтаётган ташрифи давомида имзоланиши режалаштирилган. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан