Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Берлин музейида 100 кг оғирликдаги тилла танга ўғирланди
28.03.2017 12:04,  
15

Берлиндаги Боде музейидан 100 килограмм бўлган қиймати тахминан 3,7 миллион еврога тенг олтин танга ўғирлаб кетилди. Маълумотларга қараганда, ўғирлик 26 мартдан 27 мартга ўтар кечаси тунда содир этилган. Бу ҳақда «ТАСС» маълум қилди.  

Танганинг диаметри 53 сантиметрни, қалинлиги 3 сантиметрни ташкил қилади. Танганинг юз қисмида Буюк Британия қироличаси Елизаветта II’нинг сурати акс этган.

Экспертларнинг маълумотларига кўра, мукаммал аммо ноқулай тўлов воситасининг нархи ўз қийматидан анча юқори туради. Танга 2007 йилда Канадада Буюк Британия қироличаси Елизавета II шарафига тайёрланган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўғрилар музейнинг қўриқлаш тизимини қандай четлаб ўтгани ва экспонат қўшимча ҳимоя воситалари билан жиҳозланган ёки йўқлиги ҳақида маълумот бермаган.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан