Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кеч ухлайдиган кишилар эрта ётадиганлардан ақллироқ эканлиги аниқланди
5.04.2017 09:58,  
17

Кеч ухлайдиган кишиларда ақл-идрок даражаси уйқуга эрта кетадиганларга қараганда баландроқ бўлади. Бу ҳақда Psychology Today статистик маълумотларига таяниб, «Сегодня.ua» хабар берди.

Америкалик талабалар устида ўтказилган тажриба натижалари ақл-заковати юқори даражада бўлган одамлар ўзларининг қобилиятсизроқ тенгдошларига нисбатан анча кеч уйқуга кетишини кўрсатди.

Лондон иқтисодиёт ва сиёсий фанлар мактаби психологи Сатоси Канажава ақл-заковат даражаси ва уйқу режими ўртасидаги баъзи боғлиқликларни айтиб ўтди. Чунончи, кеч ухлайдиганларда орзу қилиш ва режа тузиш учун кўпроқ вақт бўлади: кундуз куни оила, иш, дўстлар ва бошқа ташвишлар билан банд бўлиб, киши бундай ишлар билан шуғуллана олмайди. Шунингдек, тун қоронғиси ўзига хос руҳий ва ҳиссий туйғуларни бошдан кечиришга ундайди, бу айниқса шоиртабиат кишилар учун илҳом манбаи бўлиб хизмат қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан