Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пентагон: Сурияга ҳужум қилиниши ҳақида Россия олдиндан огоҳлантирилган эди
7.04.2017 11:36,  
9

АҚШ расмийлари Суриядаги ҳарбий базага қилинган ҳужумдан Россия хабардор бўлганини маълум қилди, дея хабар бермоқда Telegraph​ нашри.

АҚШ мудофаа вазирлиги эълон қилган баёнотда Суриядаги Россия ҳарбийлари ва техникаларига зарар етказмаслик учун ҳаракат қилингани таъкидланган. Ҳужум қилинган ҳарбий базада Россия ҳарбий кучлари мавжудлиги боис Пентагон бўлажак ҳужум ҳақида уларни огоҳлантирган. Маълум бўлишича, ҳарбий базада Россия самолётлари бўлмаган, аммо ҳарбий хизматчилар мавжуд бўлишган.

Пентагон вакили капитан Жефф Девис эълон қилган баёнотда айтилишича, АҚШ армияси «Россия ва Сурия ҳарбий хизматчиларига зарар етишини истамаган». Баёнотга кўра, «ҳарбий базада жойлашган Россия ҳарбийларини нишонга олмаслик мақсадида барча чоралар кўрилган».

АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Сурияга ҳужум қилишдан аввал Россиянинг «рухсати» олинмаганини айтган эди. Аммо мудофаа вазирлиги расмийси иккала мамлакат ҳарбийлари ўртасида Сурияда низога бориб қолмаслик учун ўрнатилган «мувофиқлаштириш канали» орқали Россияга хабар юборилганини айтган.

Ҳарбийлар ҳужумдан аввал Россия томони билан кун давомида кўплаб музокаралар олиб борилганини маълум қилишган. Пентагон Америка ракеталари Россия ҳарбийлари борлиги тахмин қилинган марраларни нишонга олмаганини эътироф этган.

Маълумот учун, бугун тонгда АҚШнинг Ўртаер денгизида жойлашган ҳарбий кемаларида Суриянинг Ҳомс вилоятида жойлашган Шайрат ҳарбий базасига 59 марта ҳаво зарбаси берилган. Ҳомс вилояти губернатори ҳужум туфайли асосан ҳарбий техникалар талафот кўрганини маълум қилган. Сурия ҳукумати эса ҳужумни АҚШнинг агессияси сифатида баҳолаган.

АҚШ ҳукумати мазкур ҳужум сешанба куни Идлиб вилоятида амалга оширилган кимёвий қурол ҳужуми учун жавоб тариқасида амалга оширилганини маълум қилган. Баёнотда айтилишида Идлибдаги газ ҳужумида иштирок этган самолётлар айнан Шайрат базасида жойлашган бўлган. Сешанба куни амалга оширилган газ ҳужуми туфайли 80 нафардан ортиқ одам ҳалок бўлган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан