Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда саёҳлар учун махсус пластик карталар чиқарилади
12.04.2017 13:51,  
3

Ҳукумат Ўзбекистонда саёҳлар учун махсус пластик карта жорий этиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб маълум қилди Спутник нашрига Вазирлар Маҳкамасидаги манбаси.

Янги карта Узбекистан Пасс деб аталади ва хорижлик саёҳларга бутун республика ичида товар ва хизматлар учун тўловларни чегирма билан амалга ошириш имконини беради.

"Биз саёҳларни жалб этиш бўйича етакчи давлатларда мана шундай карталар муваффақиятли қўлланилиши тажрибаси билан танишиб чиқдик. Бу карталар албатта у ёки бу мамлакатга келиш учун асосий омил бўлмаса-да, умумий таассурот шаклланиши ва келгусида туристларнинг сони ошишида ёрдам беради. Зеро бизда яратилган қулай шароитлар маъқул келган турист ўзининг ўнлаб танишларига бу ҳақда айтади", — деди манба.

Карта саёҳларга улар Ўзбекистонга виза олган вақтида берилиши ҳамда аэропорт ва меҳмонхоналарда сотилиши режалаштирилмоқда. Мамлакатда бу карталарни кенг жорий этиш мақсадида етакчи туристик операторлари ва бошқа манфаатдор муассасалар билан маслаҳатлашувлар олиб борилмоқда.

Шу билан бирга Tourist Friendly тизимини жорий этиш ҳам мўлжалланмоқда. Бу маълум бир сифат талабларига жавоб берадиган музей, галерея, овқатланиш шохобчалари ва туристик объектларнинг ихтиёрий сертификациядан ўтказилишидир.

Унга кўра, мазкур объектларда санитария талаб ва меъёрларига амал қилиниши, етарлича хавфсизлик таъминланиши, ходимлар хорижий тилларни билишлари лозим бўлади. Бу ерда хизматлар учун тўловларни турли халқаро тўлов тизимлари орқали тўлаш мумкин бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан