Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Coca-Cola инсон умрини қисқартириши аниқланди
15.04.2017 19:11,  
4

Олимларнинг қайд этишича, таркибида қанд мавжуд бўлган газли ичимликларни мунтазам истеъмол қилиш ҳужайраларнинг қаришига олиб келади. Тадқиқотчилар ширали газли ичимликнинг энг катта ишқибозларида «ҳаёт ҳисоблагичлари» — яъни теломерлар камайиб кетишини аниқлади. Соғлиқни сақлаш органлари ва қонун чиқарувчилар қувватлантирувчи ичимликларнинг болалар ва ўсмирлар соғлиғига салбий таъсиридан хавотирланмоқда, деб ёзмоқда  American Journal of Public Health журнали.

Агарда таркибида қанд бўлган газли ичимликлар мунтазам равишда истеъмол қилинса, ашаддий кашандаларда бўлгани каби ҳужайраларнинг тезкор қариш жараёни бошланади. Оқибатда инсон ўзининг биологик ёшини оширади ва ҳаётини қисқартиради.

Ушбу маълумотлар 20 дан 65 ёшгача бўлган 5309 нафар америкаликлар иштирок этган овқатланиш ва саломатлик бўйича миллий тадқиқот натижасида олинди.

Теломерлар (ҳужайраларнинг бўлинишида ДНКни ҳимоя қилувчи хромосоманинг учки қисми) узунлигини ўлчаш мақсадида тадқиқот иштирокчиларининг барчасидан ДНК намунаси олинди. 2009 йилнинг физиология ва тиббиёт бўйича Нобель мукофоти совриндори Элизабет Блекбёрн лабораториясида теломерлар ўлчаниб, ўрганиб чиқилди. Уларнинг аниқлашича, одамлар мазкур ичимликларни қанчалик кўп миқдорда  истеъмол қилса, уларнинг теломерлари шунчалик қисқаради.

Тадқиқот давомида аниқланишича, ширали содани кунига 600 миллилитрдан ортиқ истеъмол қилувчи энг ашаддий ишқибозларда теломерлар шунчалик камайиб кетадики, бу уларнинг биологик ёши ўз ёшига нисбатан 4,6 йилга ошишига ва уларнинг ўлимга шунчалик яқинлашишига олиб келади.

Мазкур тадқиқот натижалари фақат таркибида қанд бўлган газли ичимликларга тегишлидир. Парҳезли Coca-Cola ва бошқа қандсиз газли ичимликларни истеъмол қилиш теломерларга ҳеч қандай таъсир кўрсатмади.

Ушбу тадқиқот катта ёшдаги одамлар орасида олиб борилган. Аммо, барчага маълум, ширали газли ичимликларнинг асосий ишқибозлари болалардир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан