Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Келажак одамлари резина тўпнинг устида ҳаракатланишади (видео)
18.04.2017 08:15,  
12

Олаф Уинклер исмли инженер сегвей транспортининг конструкциясини такомиллаштириб Üo номли скутер тайёрлади. У пишиқ резина шар устида ҳаракатланиш имконини беради.

Сегвей ўзи қандай транспорт? Асл сегвей икки тарафида кичик ғилдираги бўлган, сувли фляга ташиш учун мўлжалланган аравачага ўхшаш транспорт бўлиб, электр воситасида ҳаракатга келади. Айримлар “самокат” ва “скутер” деб ҳам атайди. Асосан, почтачилар, полициячилар ва голф ўйинчилари ундан фойдаланади.

Сегвей жуда оммалашганлигига қарамасдан кўплар бу ўз замонидан ўзган аппаратми ёки шунчаки буюмми деган бир тўхтамга келгани йўқ. Сегвей кўплаб мамлакатларда минилган автомобилдан қимматроқ туради.

Сегвей қайси транспорт тоифасига мансублиги хусусида баҳс бораётган паллада инженер-электрик Олаф Уинклер аппаратнинг янги прототипини ишлаб чиқди. Янги русумнинг мувозанати ва манёврчанлиги яхшиланган, нархи эса минг доллар холос.

Анъанавий сегвей икки ғилдираги воситасида мувозанат сақласа Уинклернинг сегвейи резина тўп ва уч мустақил двигатель ҳаракатга келтирувчи учта тишли валикка таянади. Янги сегвей яхши манёвр қилади, барқарорликни сақлайди, бу шаҳар шароитида катта аҳамиятга эга.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан