Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Рустам Азимов олдига янги вазифа қўйилди
18.04.2017 21:58,  
8

18 апрель куни Ўзбекистон ҳукуматининг 2017 йил биринчи чораги якунларига бағишланган мажлиси бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилиш давомида Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Рустам Азимовнинг, молия вазири Ботир Хўжаевнинг, иқтисодиёт вазири Галина Саидованинг, Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Саидкамол Хўжаевнинг, шунингдек, Қашқадарё ва Наманган вилоятлари ҳокимлари Зафар Рўзиев ва Хайрулло Бозоровнинг ҳисоботлари эшитилди.

«Улар олдига ҳудудий, молия-бюджет ва солиқ режалаштирилишини такомиллаштириш, маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини ошириш амалий чора-тадбирларини бажариш, туманлар ва шаҳарларнинг субвенсия даражасини пасайтириш ва уларни субвенсиядан чиқариш, нақд пул маблағларининг банкдан ташқари айланмасини қисқартириш ҳисобига макроиқтисодий барқарорликни ва иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини сақлашни таъминлайдиган кечиктириб бўлмайдиган комплекс чора-тадбирлар кўриш юзасидан аниқ вазифалар қўйилди», — дейилади ЎзА ахборотида.

Ушбу вазифаларни амалга оширишда вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича биринчи ўринбосарларининг шахсий масъулияти алоҳида қайд этиб ўтилди. Уларнинг ишлари самарадорлиги аниқ мезонлари бўйича баҳоланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан