Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пентагон Шимолий Корея ракеталарини тўхтатиб қолиш бўйича синовларни ўтказмоқчи
19.04.2017 10:53,  
3

АҚШ мудофаа вазирлиги шу йилнинг май ойида Тинч океани акваториясида КХДР ракеталарини тутиб олиш бўйича иккита ўқув синовларини ўтказмоқчи.  Бу ҳақда CNN телеканали Пентагон расмийларига таянган ҳолда хабар қилмоқда

Телеканал маълумотларига кўра, синовлар АҚШ ҳарбий-денгиз флоти кемасидан ракетага қарши мудофаа тизимининг яхшиланган жанговар хусусиятларга эга ракеталарини учиришни ўз ичига олади. Таъкидланишича, ушбу ракеталарни яратиш дастури Шимолий Кореядан учирилиши мумкин бўлган ўрта масофага парвоз қилувчи ракеталарни тутиб олишга қаратилган.

Шу билан бирга, иккинчи босқич синовда қитъалараро ракеталарни тутиш бўйича амалиёт ижро этилади. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан