Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Рамз+Сумбула=севги... Тарихий обидалар деворларига ўйиб ёзилган севги изҳорлари муаллифларига нисбатан чора кўрилиши керакми, йўқми?
19.04.2017 15:38,  
54

"Болаларим соғ-саломат, бахт-саодатли, омадли бўлсин, Нодиржон, Собиржонлар, Шаҳноза, Мафтуна узоқ умр кўрсин", "Менинг ота-онам умри узоқ бўлсин", "Дадам ўзи истаган мошин сотиб олсин", "Рамз+Сумбула=севги",  "Оллоҳим, бойлик бер"...

Девордаги бу тилак, фикр, маълумотларни ўқир эканман, бу ёзувлар муаллифлари орасида катта ёшдагилар ҳам борлиги ҳайратимни оширди. Агар бу ёзувлар қаерга ёзиб қолдирилгани ҳақидаги маълумотни айтсам, ҳайрон қоласиз. Бу - Шоҳи Зинда мажмуаси ичкарисида битилган ёзувлардан бир қисмигина, холос. 

Бир пайтлар ёшлар орасида исмларини математик амаллар билан ифодалаган ҳолда жавобига севгини рўкач қилган мисоллар машина гаражларини безаб турарди. Бора-бора уй деворларида ҳам шундай ёзувлар пайдо бўлди. Кейинчалик хиёбон, жамоат транспортидаги ўриндиқлар, дарахтларни шундай ёзувлар эгаллай бошлади ва бу ҳолат оммавий ахборот воситаларида танқид остига олинганди. Лекин бугунга келиб исмларимиз, тилакларимизни қаергадир ўйиб ёзиш одатий ҳолга айланиб боряпти, шекилли, ҳатто катта ёшли инсонлар ҳам ҳеч иккиланмай кўнглидаги битикларни зиёратгоҳ ҳудудларида ёзиб қолдирмоқда. Ваҳоланки, ақлини таниган одам жамоат жойида, яна тарихий обидадаги деворга ёзиш бировнинг меҳнатини топташ билан баравар эканлигини англаши керак-ку! Қизиққон ёшлар бу ҳақда билса-да аммо ҳали ҳаётий тажрибасизлиги буни англаб етишга монелик қилар (Лекин бу ҳам уларга жамоат жойларида деворларга ёзиб, унга зарар етказиши мумкин, дегани эмас-да).

Ачинарлиси, бундай ҳолатлар нафақат Шоҳи Зинда мажмуаси, балки шаҳримиздаги бошқа тарихий, диққатга сазовор жойларда ҳам учраб турибди. Энг ёмони, баъзи ҳудудлардаги деворларнинг ғиштларига ёзувлар қириб, ўйилиб ёзилган. Бундай шахсларга нисбатан чора кўрилиши керак.

Манба: "Зарафшон" газетаси, Фарангиз ХУДОЁРОВА

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан