Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фан ва технологиялар агентлиги бош директори тайинланди
19.04.2017 22:01,  
15

Болтабаев Маҳмуджон Рустамович Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги бош директори лавозимига тайинланди. Ҳукумат порталида маълум қилинишича, Президент 13 апрелда бу ҳақдаги қарорни имзолаган. 

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 17 февралдаги қарорига асосан Фанлар академияси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги фаолияти тугатилаётган Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси негизида Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги ташкил қилинганди. 

Агентлик зиммасига иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа учун фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни бажаришда илмий-техник хизматлар кўрсатишга йўналтирилган давлат топшириқларини шакллантириш каби вазифалар юкланган. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан