Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






WhatsApp тез орада узоқ вақтдан бери кутилаётган функцияни ишга туширади
9.06.2016 11:31,  
974

Кун нашрининг хабарига кўра,  WhatsApp мобиль иловасида яқин орада GIF-суратларни томоша қилиш имкони пайдо бўлади. Айтиш жоизки, деярли барча оммавий месенжерларда «гиф»ларни кўриш мумкин. Бироқ, 1 млрддан ортиқ фойдаланувчи ишончини қозона олган WhatsApp фақат оддий суратларни маъқул кўриб келаётган эди.

WhatsAppнинг iOS-қурилмалари учун энг сўнгги Бета ишланмасида GIF суратларни томоша қилиш мумкинлиги аниқланди.

Дастурдаги ўзгаришларни кузатиб бориш билан шуғулланувчи @WABetaInfo Twitter-блоги муаллифларининг ёзишича, дастурнинг 2.16.7.1 версияси ГИФ суратларни автоматик равишда намойиш этади. Бундан ташқари, суратларнинг ҳаволасини мулоқот экранида кўрсатади.

WhatsAppнинг iOS платформаси учун янги таснифи яқин орада тақдим этилади. Эҳтимол, мобиль илованинг Android-мижозлари учун ҳам тезда шундай имконият тақдим этилса керак.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан