Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Қамчиқ" довонида Ўзбекистон тарихида энг йирик тунеллардан бири қурилади
24.04.2017 19:44,  
14

Ўзбекистон Қамчиқ довонида яна битта тунел қурилиши лойиҳасини ишлаб чиқмоқда, деб хабар қилди Спутник  мухбирига мамлакат Автомобил йўллари давлат қўмитасидаги манбаси.

Таъкидланишича, айни вақтда мутахассислар лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини яратмоқда. Бу мустақил Ўзбекистон тарихида ушбу соҳадаги энг йирик лойиҳалардан бири бўлади, дея таъкидланмоқда.

"Айни вақтда лойиҳалар институти мутахассислари лойиҳани ишлаб чиқишга киришганлар. У "Қамчиқ-2" деб номланади. Бир нечта вариантлар муҳокама қилинмоқда, шу жумладан, амалдаги тунел остидан янги тунел ўтказиш варианти ҳам кўриб чиқилмоқда. Бу уни янада хавфсизроқ қилишга, бугунги кунда фаолият юритаётган устки тунелни эса захирадаги тунел мақомига ўтказишга имкон беради. Шубҳасизки, лойиҳани амалга ошириш учун замонавий хавфсизлик чоралари қўлланилади. Ушбу йўналишда дунёнинг олд мамлакатлари тажрибаси чуқур ўрганилмоқда", — деб таъкидлаган суҳбатдош.

Қайд этилишича, иккинчи тунел амалдагисидан кўра энлироқ бўлади. Бу унинг ўтказиш сиғими ортишига ҳамда замонавий вентиляция ва ёруғлик тизимлари билан жиҳозланиш имконини бериши таъкидланмоқда.

Лойиҳанинг тахминий қиймати 175 миллион долларга баҳоланган. Лойиҳа Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт фонди томонидан молиялаштирилиши хабар қилинган. Шунингдек, йирик халқаро молиявий институтлардан бири жалб қилиниши мумкинлиги қайд этилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан